Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Ma'arij (The Ways of Ascent )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah Al-Ma'arij (The Ways of Ascent ) - Verses Number 44
تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ ( 4 )
Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.
يَوْمَ تَكُونُ السَّمَاءُ كَالْمُهْلِ ( 8 )
У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
يُبَصَّرُونَهُمْ ۚ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ ( 11 )
Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ ( 14 )
Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.
نَزَّاعَةً لِّلشَّوَىٰ ( 16 )
Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)
إِنَّ الْإِنسَانَ خُلِقَ هَلُوعًا ( 19 )
Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)
وَالَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ ( 27 )
Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.
إِلَّا عَلَىٰ أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ ( 30 )
Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.
فَمَنِ ابْتَغَىٰ وَرَاءَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْعَادُونَ ( 31 )
Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.
وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ ( 32 )
Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ ( 36 )
Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!
عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ عِزِينَ ( 37 )
Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ أَن يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ ( 38 )
Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?
كَلَّا ۖ إِنَّا خَلَقْنَاهُم مِّمَّا يَعْلَمُونَ ( 39 )
Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
فَلَا أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ ( 40 )
Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
عَلَىٰ أَن نُّبَدِّلَ خَيْرًا مِّنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ ( 41 )
Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا وَيَلْعَبُوا حَتَّىٰ يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي يُوعَدُونَ ( 42 )
Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
Random Books
- Тавҳид китобиБу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.
Formation : Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/75816
- Расулуллоҳ муҳаббати ва унинг аломатлариРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшнинг ҳукми нима? Бу севгининг самаралари нима? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш аломатлари нима? Саҳобалар ҳаётида бу аломатлар қандай зоҳир бўлар эди? Ва биз қандай ҳолатдамиз? Бу мавзуни мақола уч баҳсда баён қилади.
Formation : Фазл Илоҳий Зоҳийр
Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/1200
- Рўзага доир етмиш масалаБу ибодатнинг даражаси жуда улуг бўлгани учун унга тегишли бўлган хукмларни ўрганиш хам мухим ахамиятга эга.
Formation : Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
Source : http://www.islamhouse.com/p/140
- Илмонийя ва унинг аччик самаралариУшбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир.
Formation : Муҳаммад Шокир Шариф
Source : http://www.islamhouse.com/p/128
- Росулуллоҳ уйларида бир кунРосулуооҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам биз учун биз у кишига эргашадиган ҳар бир ҳаракатларига тақлид қилишга арзийдиган ягона кишидурлар укишининг ҳар бир ҳаракатлари биз учун дарс ҳисобланади.
Formation : Абдумалик Ал-Қосим
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/136