Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Qiyamah ( The Resurrection )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah Al-Qiyamah ( The Resurrection ) - Verses Number 40
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُ ( 3 )
(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?
بَلَىٰ قَادِرِينَ عَلَىٰ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ ( 4 )
Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
بَلْ يُرِيدُ الْإِنسَانُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُ ( 5 )
Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
يَقُولُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ الْمَفَرُّ ( 10 )
Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.
يُنَبَّأُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ ( 13 )
У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.
لَا تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ ( 16 )
Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.
إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ ( 17 )
Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ ( 30 )
У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)
Random Books
- Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати"Исломнинг инсоният маданиятидаги таъсири" нафақат Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилиши, Ислом дини рисолати ва таълимотларига, балки воқеъликка, башариятнинг бугуни ва келажагига, Ислом умматининг маданият тузилиши ва уни йўналтиришдаги фаол ўрнига чамбарчас боғлиқ бўлган ҳаётий мавзудир.
Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий
Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий
Translators : Абдулқайюм Абдулғаффорхон
Source : http://www.islamhouse.com/p/315493
- Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлариКўпчилик мусулмонлар ҳаж ибодати аҳкомларини билишлик билан гина кифояланиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билмайди. Ушбу китоб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодати асносидаги иймоний ва тааббудий ҳамда инсонларга ва оилаларига бўлган ўзаро муомалалари қандай бўлганлиги ҳақида сўз юритади.
Formation : Файсал ибн Али Ал Баъданий
Translators : Шамсуддин Ҳакимзода
Source : http://www.islamhouse.com/p/179509
- Қирқ ҳадис шарҳиАллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Имом Нававийнинг "Арбаийн" ("Қирқ ҳадис") тўплами ва унинг "Вофий" номли шарҳининг ўзбек тилига қилинган тўлиқ таржимаси ўқувчилар қўлларига осонликча ўз тилларида етиб келди. Бу китобни тарқалишида ҳиссаси қўшилган ҳар бир кишидан Аллоҳ рози бўлсин.
Formation : Абу Закарийё Ан Нававий
Source : http://www.islamhouse.com/p/47431
- Пайғамбарлар қиссасиУшбу китоб болалар тарбиясига муносиб бўлиб иборалари осонлиги ва ёшларнинг дунёқарашига мос услубда ёзилганлиги билан ажралиб туради.
Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/162
- Ҳаж ибодатидан олинадиган ақидавий дарсларҚўлингиздаги ушбу китобча шайхимиз профессор, ақида фанлари доктори шайх Абдурраззоқ бин Абдулмуҳсин ал-ъАббад, Ал-Бадр қаламига мансубдир. Муаллиф ушбу китобчада, Роҳман Зотнинг меҳмонлари, азиз ҳожиларга улуғ ҳаж ибодатидаги ақидавий сабоқлардан муҳим бир дастасини тақдим этадилар.
Formation : Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин Ал Аббад Ал Бадр
Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий
Translators : Абдулқайюм Абдулғаффорхон
Source : http://www.islamhouse.com/p/318705












